locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Трансфер. Азизхон Исақов «Бухоро» жамоаси футболчиси

Иккинчи давра олдидан таркибни кучайтириш ва соғлом рақобатни шакллантириш мақсадида “Бухоро” жамоаси илк трансферни амалга оширди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Трансфер. Азизхон Исақов «Бухоро» жамоаси футболчиси
photo: Buxoro fk

Иккинчи давра олдидан таркибни кучайтириш ва соғлом рақобатни шакллантириш мақсадида “Бухоро” жамоаси илк трансферни амалга оширди.

Мавсумнинг биринчи қисмини “Қўқон-1912” жамоасида ўтказган иқтидорли дарвозабон Азизхон Исақов эндиликда бухороликлар шарафини ҳимоя қилади!

Маълумот учун Азизхон Исақов
23-декабр 2000-йилда таваллуд топган. “Пахтакор” академияси тарбияланувчиси фаолияти давомида “Пахтакор”, “Сурхон”, “Қўқон-1912” каби клублар дарвозасини қўриқлаган. Клублар миқёсида жами 72 учрашув ўтказиб, 25 та ўйинда дарвозасини дахлсизлигини сақлаб қолган.

“Клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби Азизхон Исақовнинг иқтидори ва маҳоратии янгӣ марраларни забт этишда, ҳал қилувчи паллаларда ишончли ўйин кўрсатиб, жамоанинг ғалабалари ва ютуқларини мустаҳкамлашда муҳим роль ўйнашига ишонч билдиради”,- деб ёзилади клуб расмий саҳифасида.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг