locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Трансфер. Абдуғафур Ҳайдаров – «Динамо» футболчиси

Ҳайдаров ўтган икки мавсум «Сурхон» сафида 38 ўйинда 15та гол, «Қўқон-1912» таркибида эса 16 ўйинда 2та голга муаллифлик қилган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Абдуғафур Ҳайдаров – «Динамо» футболчиси
photo: Dinamo fk

Абдуғафур Ҳайдаров – «Динамо» футболчиси

Суперлига трансфер ойнасининг сўнгги кунида «Динамо» жамоаси ҳужум чизиғига янги футболчини таклиф этди.

«Сурхон» клуби ва Ўзбекистон ёшлар жамоасидаги ўйинлари билан танилган, 2024 йилда ПФЛ томонидан «Суперлигада йилнинг энг яхши ёш ўйинчиси» деб топилган Абдуғафур Ҳайдаров «Динамо» ПФК билан шартнома имзолади. Жорий мавсум Про лигада «Олимпик-Мобиуз» шарафини ҳимоя қилиб, ҳозиргача 11 ўйинда 5та голга муаллифлик қилган 21 ёшли ҳужумчи эркин агент сифатида «Динамо»га ўтди ва жамоамиз шарафини 2026 йил якунига қадар ҳимоя қилади. Ҳайдаров 11 август куни таркибга қўшилади.

Ҳайдаров ўтган икки мавсум «Сурхон» сафида 38 ўйинда 15та гол, «Қўқон-1912» таркибида эса 16 ўйинда 2та голга муаллифлик қилган.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг