locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тер Штеген “Галатасарой” билан келишувга эришди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Тер Штеген “Галатасарой” билан келишувга эришди
ФОТО: Getty Images

Каталониянинг “Барселона” клуби дарвозабони Марк-Андре тер Штеген “Галатасарой” билан келишувга эришди. Бу ҳақда Fanatik нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, агар “кўк-анор ранглилар” дарвозабон учун катта сумма талаб қилмаса, 33 ёшли футболчининг трансфери айнан шу пайтда якунланиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Барселона” тер Штеген билан хайрлашишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Клуб посбоннинг баъзи бир хатти-ҳаракатларидан сўнг шундай қарорга келган.

Жумладан, голкипер жамоа қайдномасига киритилмаганидан сўнг “Интер”га қарши ўйин учун Миланга боришдан бош тортган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг