Тебас ва Лапорта АҚШда ўтказилиши режалаштирилган ўйин ҳақида муҳокама ўтказиш учун белгиланган йиғилишга келмади
Ла Лига, «Барселона» ва «Вильярреал» раҳбарияти жамоа сардорлари билан АҚШда ўтказилиши режалаштирилган ўйин ҳақида муҳокама ўтказиш учун белгиланган йиғилишга келмаган. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.
Аввалроқ, Испания чемпионатининг 17-тури доирасидаги «Барселона» — «Вильярреал» учрашуви Майамидаги «Hard Rock» стадионида бўлиб ўтиши маълум қилинганди.
Манбага кўра, «сариқ сувости кемаси» президенти Фернандо Роч, «кўк-анорранглилар» раҳбари Жоан Лапорта ҳамда Ла Лига президенти Хавьер Тебас йиғилишга ташриф буюрмаган.
Улар учрашув санасини футболчилар машғулотда ёки ўйинларда бўладиган пайтларга кўчиришни таклиф қилган, бу эса сардорларнинг қарор қабул қилиш жараёнида иштирок этишини мураккаблаштиради, деган фикрни билдирган.
Шу билан бирга, жамоа сардорлари ўз ҳуқуқлари Ла Лига билан тузилган келишув доирасида қандай амалга оширилишини, тушган маблағлар қандай тақсимланишини ва бундай ўйинлар қанчалик тез-тез ўтказилишини билишни истамоқда.