La Liga. «Барселона» сафарда «Сельта»ни мағлуб этиб, «Реал» билан орадаги фарқни қисқартирди
Испания Ла Лигасининг 12-туридан ўрин олган баҳсда «Барселона» сафарда «Сельта» меҳмони бўлди ва якунда йирик 4:2 ҳисобига ғалаба қозонди.
Каталонияликлар сафидан гулларга Роберт Левандовски (ҳет-трик) ва Ламин Ямал муаллифлик қилган бўлса, мезбонларнинг жавоб тўплари Серхио Коррейра ва Борха Иглесиас номига ёзилди.
Шу тариқа, «Барселона» ушбу ғалабадан сўнг ўз очколари ҳисобини 28 тага етказиб, иккинчи ўринда бормоқда ва «Реал» билан орадаги фарқни уч очкога қисқартириб олди. «Сельта» эса 13 очко билан 13-ўринни эгаллаб турибди.
La Liga. 12-тур
«Сельта» — «Барселона» 2:4
Голлар: Коррейра (11), Иглесиас (43) — Левандовски (пен. 10, 37, 73), Ямал (45+3).
Сельта — Раду, Фернандес (Роман, 78), Старфельт, Алонсо, Мингеса (Родригес, 46), Сотело (Ал Абдуллауи, 78), Морибо, Коррейра, Ютгла (Сарагоса, 58), Дуран, Иглесиас (Аспас, 70).
Барселона — Шесни, Гарсия, Араухо, Кубарси, Бальде (Мартин, 86), Де Йонг, Олмо (Кристенсен, 86), Фермин, Ямал (Бернал, 90+7), Решфорд (Торрес, 88), Левандовски.