Суперлига. «Шўртан» голлар шоусида ОКМКни таслим этди
Учрашувда жами 7 та гол урилди.
Фото: Шуртан ПФК
Ғузордаги “Марказий” стадионида Суперлиганинг 27-туридан ўрин олган «Шўртан» — ОКМК учрашуви драматик тарзда ўтди.
Учрашувда жами 7 та гол урилди. Унда мезбонлар 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
«Шўртан» ушбу ғалаба эвазига ўз очколарини 15 очкога етказди. Аммо ғузорликларда Суперлигада жон сақлаб қолиш эҳтимоли жуда паст.
Суперлига, 27-тур
31 октябрь 2025 йил
Ғузор, “Марказий” стадиони
«Шўртан» — ОКМК 4:3
Голлар: 39' — Хуршид Ғиёсов (0:1), 50' — Пўлатхўжа Холдорхонов (1:1), 57' — Пўлатхўжа Холдорхонов (пенальти, 2:1), 70' — Абубакрризо Турдиалиев (3:1), 83' — Али Абдураҳмонов (3:2), 90+4' — Наоки Сенага (3:3), 90+9' — Жасурбек Ҳакимов (4:3)
Розикжон Султонмуродов
Журналист