Суперлига. Пахтакор Тошкентда Сўғдиёнини мағлуб қилди
Бироз олдин Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган сўнгги тўқнашув ҳам ўз ниҳоясига етди.
Камолиддин Тожиев бошчилигидаги "Пахтакор" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни қабул қилиб, 4:2 ҳисобига мағлубиятга учратди ва муҳим 3 очкони қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, "шерлар" ушбу баҳсдан сўнг очколар сонини 9 тага етказиб олди.
Ўзбекистон Суперлигаси
4-тур
«Сўғдиёна» – «Пахтакор» 2:4
Голлар: Филип Иванович, Фейсал Мулич (пеналтидан) – Фламарион, Рустам Турдимуродов (дубль, иккинчи гол пеналтидан), Хожимат Эркинов (пеналтидан).
«Сўғдиёна»: Шоҳрух Исоқов, Зоир Жўрабоев, Ислом Қобилов, Александр Болевич (Фазлиддин Омонкелдиев, 87), Сухроб Иззатoв, Жавоҳир Қаҳрамонов, Филип Иванович, Оллаберган Каримов (Отабек Жўрақозиев, 60), Нодиржон Соибов, Жасурбек Жалолиддинов (Муҳаммадаюб Омонoв, 87), Ойбек Нурматов (Фейсал Мулич, 56)
«Пахтакор»: Санжар Қувватов, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Ҳожиакбар Алийжонов, Акмал Мозговой, Хожимат Эркинов (Башар Ресан, 77), Рустам Турдимуродов (Пётр Пайзишек, 68), Сардор Собирхўжаев (Абдурауф Бўриев, 77), Шерзод Насруллаев, Фламарион (Иброҳим Ибрагимов, 86), Муҳаммадрасул Абдумажидов, Ойбек Бозоров (Достонбек Ҳамдамов, 68).