Суперлига. «Пахтакор» Қаршида «Насаф»ни мағлуб этиб, «Нефтчи» билан фарқни қисқартирди
"Шерлар" Қаршида ғалаба қозонишди ва чемпион таъқибидан қолмаяпти
photo: Nasaf fk
Ўзбекистон Суперлигаси
16.08.2026, Як.
Насаф
1
Пахтакор
2
"Шерлар" Қаршида ғалаба қозонишди ва чемпион таъқибидан қолмаяпти
17-турнинг марказий учрашуви Қаршида "Насаф" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасида ўтди ва унда пойтахтликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Биринчи таймнинг 15-дақиқасида Алибек Давронов ва Абдувоҳид Неъматовларнинг бир-бирларини тушунмасликлари оқибатида автогол ҳисобни очди - 0:1.
Иккинчи тайм бошида Шароф Муҳиддинов жаримадан ажойиб зарбаси билан ҳисобни тенглаштирилганди. Аммо захирадан ўйинга қўшилган Ойбек Бозоровнинг супер зарбаси "Пахтакор"га муҳим 3 очкони тақдим этди.
Суперлига. 17-тур
НАСАФ 1:2 ПАХТАКОР
Алибек Давронов, 15 автогол (0:1), Шароф Муҳиддинов, 48 (1:1), Ойбек Бозоров, 71 (1:2)
Иброҳим Жалолов
Редактор