locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига. «Навбаҳор» «Қизилқум»ни енгиб, ғалабасиз сериясига барҳам берди

Бразилиялик футболчи ғалаба голига муаллифлик қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Суперлига. «Навбаҳор» «Қизилқум»ни енгиб, ғалабасиз сериясига барҳам берди
Фото: Навбаҳор ПФК

Ўзбекистон чемпионатининг 23-туридан ўрин олган яна бир баҳс якунланди.

“Навбаҳор” Наманганда “Қизилқум”ни қабул қилиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ягона гол 69-дақиқада Педро Аугусто томонидан киритилди. У бир дақиқа олдин захирадан сафга қўшилганди.

Шу тариқа, Шерзод Жўраев қўл остида наманганликлар илк ўйинда уч очкони қўлга киритиб, очколари сонини 36 тага етказиб, 7-ўринда қолди. Навоийлик футболчилар эса 26 очко билан 8-ўринда.

Суперлига. 23-тур

“Навбаҳор” 1:0 “Қизилқум”

Гол: Педро Аугусто 69

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг