Суперлига. «Бунёдкор» Тошкентда аутсайдер «Шўртан» билан дуранг қайд этди
Фото: Нефтчи ПФК
Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган сўнгги беллашувда "Бунёдкор" "Шўртан" билан куч синашиб, 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Дастлаб беллашувнинг 31-дақиқасида "қалдирғочлар" аъзоси Имеда Ашортиа ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Бунга "ғузорликлар" 45+5-дақиқада жавоб берди. Голга эса Ғанишер Қодиров муаллифлик қилди.
Жамоалар 1 очкодан бўлиб олишгандан сўнг "Бунёдкор" очколар сонини 31 тага етказиб олган бўлса ҳам 5-ўринда қолди. "Шўртан" эса 10 очко билан ҳали ҳамон сўнгги ўринда бормоқда.
Суперлига. 17-тур
“Бунёдкор” 1:1 “Қизилқум”
Голлар: Имедиа Ашортиа 31 - Ғанишер Қодиров 45+5
Баҳром Бобонов
Редактор