Суперлига. \"Бунёдкор\" сафарда \"Андижон\"дан устун келди
Фото: Андижон ПФК
Ўзбекистон чемпионатининг 15-турининг марказий ўйинларидан бири Андижонда бўлиб ўтди.
Унда “Андижон” клуби “Бунёдкор”ни қабул қилди. Дастлаб 38-дақиқада Луис Качорри ҳисобни очди. Иккинчи бўлимнинг 76-дақиқасида у яна бир маротаба “бургутлар” дарвозасини ишғол қилди. Натижада “Бунёдкор” меҳмонда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Бу ғалабадан сўнг Илёс Зейтуллаев жамоаси очколари сонини 27 тага етказиб, 3-ўринга кўтарилди. “Андижон” эса 17 очко билан 9-поғонада қолди.
Суперлига. 15-тур
5 июль. Андижон.
“Андижон” 0:2 “Бунёдкор”
Голлар: Луис Качорри 38, 76
Розикжон Султонмуродов
Журналист