locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига. 6 та гол урилган Тошкент дербисида «Пахтакор» ғалаба қозонди

“Пахтакор” дербидаги ғалаба эвазига ўз очколарини 55  тага етказиб олди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Суперлига. 6 та гол урилган Тошкент дербисида «Пахтакор» ғалаба қозонди
Фото: Пахтакор ПФКи

Тошкентда “Пахтакор” ва “Бунёдкор” жамоалари ўртасида навбатдаги дерби якунига етди.

Голлар шоусига айланган беллашувда “шерлар” 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйинда Ҳожиакбар Алижонов суперголга муаллифлик қилди. Шунингдек, Ҳамдамов, Иброҳимов ва Эркинов ҳам биттадан голни ўз ҳисобига ёзди. Кривокапич ва Абдухолиқов меҳмонлар сафида голларга муаллифлик қилди.

“Пахтакор” дербидаги ғалаба эвазига ўз очколарини 55 тага етказиб олди. “Бунёдкор” эса 46 очко билан 5-ўринда қолди.

Суперлига. 27-тур
“Пахтакор” — “Бунёдкор” 4:2
Голлар: Ҳамдамов, 6; Алижонов, 12; Иброҳимов, 45; Эркинов, 90+5 — Кривокапич, 52; Абдухолиқов, 57

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг