Суперлига 12-турининг бошланиш саналари эълон қилинди
Тур ўйинлари 13 июнь кунидан бошланади
Фото: UzPFL
Ўзбекистон Суперлигасида 12-тур учрашувлари 13 июнь кунидан старт олади. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар берди.
Бу турда ҳам бир қатор қизиқарли ва дербилар мухлисларни кутиб турибди. Пешқадам “Насаф” ўз майдонида “Навбаҳор”ни қабул қилади.
Тошкентда “Бунёдкор” клуби эса “Пахтакор"га қарши саф тортади. “Динамо” сафарда “Хоразм” меҳмони бўлади.
