locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Столе Солбаккен: «Мақсадимиз Бразилияни мағлуб этиш»

Норвегия терма жамоаси устози ЖЧ-2026 доирасидаги Бразилияга қарши ўйиндан кутяпган умидлари билан ўртоқлашди.
Футбол
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Столе Солбаккен: «Мақсадимиз Бразилияни мағлуб этиш»
photo: gettyimages
Жаҳон чемпионати
Лайв, 26'
Бразилия
0
Норвегия
0

Норвегия терма жамоаси устози Столе Солбаккен ЖЧ-2026 доирасидаги Бразилияга қарши ўйиндан кутяпган умидлари билан ўртоқлашди.

Мутахассис бразилияликлар бошқарувчиси Карло Анчелоттининг ишини юқори баҳолаб, уни футбол тарихидаги энг буюк мураббийлардан бири деб атади. Шу билан бирга, Солбаккен ўз жамоаси турнирнинг кейинги босқичига чиқиш учун курашиш ниятида эканлигини таъкидлади.

«Карло Анчелотти билан учрашиш мен учун катта шараф. Бироқ бизнинг мақсадимиз — уни мағлуб этиш ва турнирдаги иштирокимизни давом эттириш учун Бразилия устидан ғалаба қозонишдир. Биз фақат ўз имкониятларимизнинг энг юқори чегарасида ўйнасакгина муваффақиятга эриша оламиз. Акс ҳолда, имконият бўлмайди», — дея Солбаккеннинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда FIFA матбуот хизмати.

Учрашув 6 июль куни бошланади. Ҳақам ушбу қарама-қаршиликаги баҳс стартни билдирадиган ҳуштагини Тошкент вақти билан соат 01:00 да чалади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг