«Катта бешлик! Бизда 5 та Жаҳон чемпионлиги бор» — бразилиялик мухлислар аргентиналикларни масхара қилди
Дўстона “беш ташлаш” ортида унчалик ҳам дўстона бўлмаган киная яширинганди: бразилиялик мухлислар терма жамоалари либосида нечта юлдуз борлигини жуда яхши билишади.
Бразилия ишқибозлари азалий рақиблари Аргентинага ҳазиломуз мурожаат йўллаб, футбол тарихидаги энг машҳур статистик фактлардан бирини яна бир бор эслатиб қўйишди.
ЖЧ-2026 вақтида бир гуруҳ бразилиялик мухлис GOAL нашрининг FanZone лойиҳасида иштирок этди. Улардан Аргентина терма жамоаси мухлисларига бирор гап айтиш сўралганда, бразилияликлар эски, аммо ҳамон таъсирли ҳазилдан фойдаланишди.
«Катта бешлик»
GOAL мухбири Аргентинага қандай хабар йўллашларини сўраганида, мухлислар жавобни узоқ ўйлашмади.
— Аргентинага катта “беш” ташлаймиз, чунки бизда бешта Жаҳон чемпионлиги бор, биласиз-ку? — деди мухлислардан бири кулиб.
Бундай ҳазиллар Бразилия ва Аргентина ўртасидаги рақобатнинг бир қисмига айланган. Статистикага асосланган бу кинаяга қарши баҳслашиш ҳам осон эмас.
Бразилия Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг совриндор терма жамоа бўлиб қолмоқда. “Селесао” 1958-йилдан 2002-йилгача бўлган даврда беш марта жаҳон чемпиони бўлган.
Аргентина ҳисобида эса учта чемпионлик бор. “Албиселесте” сўнгги бор 2022-йилда Қатарда Лионель Месси бошчилигида Жаҳон чемпионати кубогини қўлга киритган.
Мухбири бразилияликлардан Аргентина нечта Жаҳон чемпионлигига эга эканини сўраганида, улар бу саволга ҳам ҳазил билан жавоб қайтаришди.
— Улларда нечта? — деб сўради мухбир.
— Билмайман, ўзларидан сўранг, — деди мухлислардан бири ва яна кулги бошланди.
Бу шунчаки қувноқ суҳбат бўлса-да, унинг ортида катта футбол тарихи бор. Бразилия ва Аргентина ўртасидаги қарама-қаршилик жаҳон футболидаги энг кескин ва машҳур рақобатлардан бири ҳисобланади.
Ҳар икки терма жамоа ҳам ЖЧ-2026га чемпионликлар сонини яна биттага ошириш мақсадида келган.