«Шўртан» 4 нафар футболчи билан шартнома имзолади
Фото: Шуртан ПФК
Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси ўз сафига янги футболчиларни қўшиб олди.
Жамоа сафига 4 нафар иқтидорли футболчи қўшилди.
Пўлатхўжа Холдорхонов — ҳужумчи, “Навбаҳор”да ўйнаб юрган тажрибали футболчи.
Мухаммадазиз Ибрахимов — ярим ҳимоячи, у “Динамо” (Самарқанд) таркибида тўп сурган.
Одилбек Абдумажидов — ҳимоячи, Қозоғистоннинг Турон клубидан келди.
“Янги қўшилган футболчиларга омад тилаймиз! “Шўртан” билан янги босқич, янги ғалабалар бўлсин”, — дейилади хабарда.
Баҳром Бобонов
Редактор