locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Сергеев юбилей гол муаллифига айланди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
PHOTO: Telegram

Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” ўйингоҳида суперлига 6 туридан ўрин олган марказий учрашув бўлиб ўтди. Унда мезбонлар “Нефтчи” жамоаси пойтахтнинг “Пахтакор” клубини қабул қилди. Шиддатли кечган мазкур баҳсда “Шерлар” 0:4 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувнинг биринчи бўлимига қўшиб берилган бир пайтда, тошкентликлар ҳужумчиси Игор Сергеев гол урди. Бу эса Ўзбекистон профессионал футбол лигаси маълумотига Сергеев “Нефтчи” дарвозасига “Пахтакор”нинг чемпионат доирасидаги 100-голини киритган эканлиги маълум қилинди. Ҳужумчи шу тариқа ўзаро ўйинлар тарихидаги голлари сонини 7тага етказиб олди.

Суперлига. 6-тур

НЕФТЧИ 0:4 ПАХТАКОР

Голлар: Умар Адҳамзода, 23 (0:1), Браян Риаскос, 43 (0:2), Игор Сергеев, 45+1 (0:3), Умар Адҳамзода, 45+6 (0:4)

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг