locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Себалос «Барселона» — «Вильярреал» ўйини ҳақида: «Афтидан, улар Ла Лига ишларига аралашишяпти»

«Реал» яримҳимоячиси Испания чемпионати доирасидаги баҳсни АҚШда ўтказилишига муносабат билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Себалос «Барселона» — «Вильярреал» ўйини ҳақида: «Афтидан, улар Ла Лига ишларига аралашишяпти»
ФОТО: Getty Images
Испания Ла Лигаси
18.10.2025, Як.
Вильярреал
2
Бетис
2

Мадриднинг «Реал» клуби яримҳимоячиси Дани Себалос Испания Ла Лигасининг 17-туридан ўрин олган «Барселона» — «Вильярреал» учрашувининг АҚШда ўтказилишига муносабат билдирди.

«Бу ҳақда яқиндагина қиз дўстим билан гаплашдим. Афтидан, улар Ла Лига ишларига аралашишяпти», — деди Себалос.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Барселона» яримҳимоячиси Френки де Йонг учрашувни чет элда ўтказиш қарорини танқид қилган эди.

Маълумот учун, «Барселона» ва «Вильярреал» ўртасидаги учрашув 21 декабрдан 22 декабрга ўтар кечаси, Тошкент вақти билан соат 00:00 да Майамидаги «Hard Rock» стадионида бўлиб ўтади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг