Антони «Бетис»да «МЮ»га қараганда кўпроқ гол урди
Бразилиялик вингер «Вильярреал»га қарши баҳсда дубль қайд этди.
ФОТО: Getty Images
Испания Ла Лигаси
18.10.2025, Як.
Вильярреал
2
Бетис
2
«Бетис»нинг 25 ёшли бразилиялик вингери Антони Испания Ла Лигасининг 9-туридан ўрин олган «Вильярреал»га қарши баҳсда дубль қайд этди. Учрашув 2:2 ҳисобига дуранг билан якунланди.
Шу тариқа, Антони «Бетис» таркибида ўтказган 32 та ўйинда 18 та гол урди. Аввалроқ футболчи «Манчестер Юнайтед» сафида 96 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол киритган.
Бразилиялик вингер «МЮ» билан 2024/2025 йилги мавсумда Англия кубогини ва 2022/2023 йилги мавсумда Англия лига кубогини қўлга киритган.
Эслатиб ўтамиз, Антони 2025 йилнинг сентябр ойида «Манчестер Юнайтед»дан «Бетис» сафига кўчиб ўтганди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 30 миллион еврога баҳоланмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист