«Сўғдиёна» ўз майдонида OKMKга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди
Суперлиганинг 22-турида «Сўғдиёна» ўз майдонида OKMKга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
25-дақиқада Филип Иванович мезбонларни олдинга олиб чиқди. «Сўғдиёна» узоқ вақт давомида ҳисобни сақлаб қолди.
Бироқ баҳс якунида OKMK вазиятни ўзгартирди. 83-дақиқада Жоржи Папава ҳисобни тенглаштирган бўлса, 87-дақиқада Нодир Абдураззоқов меҳмонларга ғалаба голини киритди.
Ушбу натижадан сўнг «Сўғдиёна» 28 очко билан 10-ўринда қолди. OKMK эса очколарини 35 тага етказиб, 5-ўринга кўтарилди.
Суперлига. 22-тур
Сўғдиёна — OKMK 1:2
Голлар: Иванович 25, Папава 83, Абдураззоқов 87.
Сўғдиёна: Митрович, Асқаров (Мичин, 46), Абдурашидов (Голбан, 71), Қобилов, Жуматов, Иванович, Қаҳрамонов (Султонмуродов, 65), Сойибов, Болтабоев, Мавлонқулов (Ўринбоев, 46), Дориев.
OKMK: Абдунабийев, Тоиров (Каримов, 46), Ўлмасалиев, Ҳақназарий (Абдураҳмонов, 74), Қосимов (Сентоку, 46), Папава, Холмуродов (Койич, 74), Муқумжонов, Турдиалиев, Абдураззоқов, Пешич (Собиржонов, 46).