locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Сўғдиёна» ўртоқлик учрашувида «Динамо»дан устун келди

Беллашувда 5та гол урилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Сўғдиёна» ўртоқлик учрашувида «Динамо»дан устун келди
Фото: Сугдиёна

Жиззахда «Сўғдиёна» - «Динамо» ўртасидаги ўртоқлик учрашуви якунланди.

Клубимизнинг аксарият ўйинчилари миллий ва ёшлар жамоаларида экани сабабли Вадим Абрамов бугун таркибда бир қатор ўзгаришларга қўл урди. Иккинчи бўлимда эса захирадаги барча ўйинчиларга имконият берилди.

Учрашувда Шохрух Абдураҳмонов ҳисобни очган бўлса, бир дақиқа ўтиб Фрайдэй мувозанатни тиклади – 1:1.

15-дақиқада эса Акбар Абдурасулов вакилларимизни ҳисобда олдинга олиб чиқди, бўлим якунида эса мезбонлар ҳисобни тенглаштиришди – 2:2.

Иккинчи бўлимда эса қатор ўзгаришлар амалга оширилди. 53-дақиқада Жасур Жалолиддиновнинг голи мезбонларга назорат баҳсида ғалаба келтирди - 3:2.

Вакилларимиз Суперлигадаги танаффусдан фойдаланиб, навбатдаги ўртоқлик баҳсини 13 октябр куни Самарқандда «Машъал»га қарши ўтказади.

Ўртоқлик ўйини. 11 октябр
«Сўғдиёна» - «Динамо» - 3:2
Голлар: Шоҳрух Абдураҳмонов 2’, Ислом Қобилов 31’, Жалолиддинов 53' – Фрайдэй 3’, Акбар Абдурасулов 15'.
«Динамо»: Равшанбек Ягудин, Акбар Абдурасулов, Олександр Кучеренко, Жалолиддин Жумабоев, Маҳмуд Маҳаммаджонов, Ратиньо, Дмитрий Плетнёв, Санжар Қодирқулов, Хислат Халилов, Фрайдэй, Беҳруз Облоқулов.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг