Санжар Шоаҳмедов «Хоразм»ни тарк этди
Фото: Хоразм ПФК
«Хоразм»да давралар оралиғида ўзгаришлар давом этмоқда.
Мавсумни урганчликларда ўтказган яримҳимоячи Санжар Шоаҳмедов жамоани тарк этди.
34 ёшли футболчи биринчи даврада Суперлига доирасида 14та ўйинда қатнашди. Шундан 1тасини асосий таркибда, қолганини захирадан майдонга тушган.
Эслатиб ўтамиз, Шоаҳмедов фаолияти давомида ОКМК, "Локомотив", "Теренггану", "Қизилқум", "Сўғдиёна" ва "Динамо" жамоаларида ўйнаган.
Баҳром Бобонов
Редактор