Самарқанднинг Динамо клуби Галф Юнайтедни йирик ҳисобда мағлуб этди
Ўртоқлик ўйини. «Динамо» БАА клубини йирик ҳисобда мағлуб этди
«Динамо» жамоаси Дубайдаги йиғин доирасида бугун, 23 январь куни иккинчи ўртоқлик учрашувини маҳаллий жамоага қарши ўтказди.
Бирлашган Араб Амирликлари биринчи дивизиони вакили «Галф Юнайтед»га қарши учрашувда мураббийлар бир қатор ўйинчиларни синовдан ўтказишди. Қатор ҳужумлардан бири 28-дақиқада самарасини берди – Санжар Қодирқуловнинг узатмасини Расул Йўлдошев голга айлантирди.
Иккинчи бўлимда эса бир қатор ўзгаришлардан кейин тажриба ўз сўзини айтди. Хислат Халилов 46-дақиқада иккинчи голни урган бўлса, кўп ўтмай Азизбек Аманов дублга эришди. Яна бир голга эса Нурулло Тўхтасинов муаллифлик қилди – 5:0.
Шу тариқа, «Динамо» Дубайдаги иккинчи ўртоқлик баҳсида маҳаллий жамоа устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Навбатдаги ўйин – 25 январь куни Москва ССКА жамоасига қарши Абу-Дабида бўлиб ўтади.
Ўртоқлик ўйини. 23 январь. Дубай
«Галф Юнайтед» (Дубай, БАА) - «Динамо» (Самарқанд, Ўзбекистон) - 0:5 (0:1)
Голлар: Расул Йўлдошев 28, Хислат Халилов 46, Азизбек Аманов 52, 69, Нурулло Тўхтасинов.
«Динамо»: Равшанбек Ягудин (Сарвар Каримов, 46), Мауро Бразил (Драмане Салу, 65), Жалолиддин Жумабоев (Тил Мавретич, 46), Улуғбек Абдуллаев (Баҳодир Насимов. 82), Санжар Қодирқулов, Ойбек Ҳамроқулов (Нурулло Тўхтасинов, 38), Абдулаҳад Ҳошимов (Кингли Сарфо, 35), Акбар Худойбердиев (Беҳрузбек Облоқулов, 35, Миржахон Мираҳмадов 70), Бектемир Абдуманнонов (Жаҳонгир Абдусаломов, 46), Расул Йўлдошев (Хислат Халилов, 46), Улуғбек Ҳошимов (Азизбек Аманов, 46).