Самарқанд “Динамо”си яна бир етакчи футболчисини йўқотди
Самарқанднинг “Динамо” клуби яна бир асосий футболчисининг жароҳат олганини расман эълон қилди. Бразилиялик ярим ҳимоячи Майкон Дуглас “Қўқон-1912”га қарши ўйиндан сўнг жароҳат олиб, жамоа сафидан чиқди.
Тиббий текширувлар натижасига кўра, 24 ёшли футболчида тиззасининг олдинги крестообраз боғламаси узилгани аниқланди. Бу турдаги жароҳат жарроҳлик амалиётини ва узоқ даволаниш муддатини талаб қилади. Операция яқин кунларда ихтисослаштирилган клиникалардан бирида ўтказилиши режалаштирилган. Шу боис, Майкон Дуглас аниқ муддатсиз майдондан четлашди ва жорий мавсумда унинг иштирок этиши шубҳа остида қолмоқда.
Ушбу йўқотиш “Динамо”нинг таркибий ҳолатига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин. Аввалроқ жамоанинг яна бир муҳим футболчиси Мустафоев ҳам шунга ўхшаш оғир жароҳат туфайли узоқ даврга сафдан чиққан эди.
Асосий таркибдаги икки футболчининг йўқотилиши жамоа мураббийлар штаби учун катта муаммога айланмоқда. Бу ҳолат клуб раҳбариятини трансфер бозорида шошилинч ўзгаришлар қилиш зарурати олдида қолдириши мумкин.