locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Руди Гарсия: «Барча бизни мағлуб деб ҳисобламоқда, аммо бизда жавоб беришга етарли сифат бор»

Бельгия устози бўлажак баҳс олдидан фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Руди Гарсия: «Барча бизни мағлуб деб ҳисобламоқда, аммо бизда жавоб беришга етарли сифат бор»
ФОТО: Getty images
Жаҳон чемпионати
10.07.2026, Як.
Испания
2
Белгия
1

Бельгия бош мураббийи Руди Гарсия Испанияга қарши баҳс олдидан рақибнинг кучини тан олган ҳолда, ўз шогирдларининг имкониятларига ишонишини билдирди.

«Биз майдонга турнир фаворитларидан бирига қарши тушаётганимизни яхши биламиз. Уларнинг ҳар бир футболчисининг салоҳияти бизга маълум. Бу жамоанинг сўнгги қарийб 20 йилдаги асосий кучи — жамоавий руҳидир. Энди эса улар янада жипслашган ва ҳозиргача бирорта ҳам гол ўтказишмаган.

Биз эса гол уриш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз. Фақат ҳимояланиб ўйнаш ниятимиз йўқ, акс ҳолда мусобақани тарк этамиз. Биз гол ура оладиган жамоамиз, Жаҳон чемпионатидаги иккинчи энг сермаҳсул ҳужумга эгамиз. Барча аллақачон бизни мағлуб деб ҳисобламоқда, аммо жамоамизда ўз салоҳиятини намоён этиш учун етарлича сифат бор», — деди Гарсия.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг