locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Луис де ла Фуэнте: «Биз уни руҳлантиришимиз ва мотивация беришимиз зарур»

Испания миллий жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте вингер Ламин Ямалнинг жаҳон чемпионати-2026даги ўйини ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
Футбол
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Луис де ла Фуэнте: «Биз уни руҳлантиришимиз ва мотивация беришимиз зарур»
photo: gettyimages
Жаҳон чемпионати
Лайв, 45' + 2
Испания
1
Белгия
1

Испания миллий жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте вингер Ламин Ямалнинг жаҳон чемпионати-2026даги ўйини ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди. Мундиалнинг 5 ўйинида футболчи 1 та гол урди.

«Сиз Ламиннинг иштиёқини кўрганингизда, у рақиблар учун жуда хавфли эканлигини биласиз. Шунинг учун биз уни руҳлантиришимиз ва мотивация беришимиз зарур, лекин бунда меъёрни унутмаслик муҳим. Яхши кунлар олдинда, чунки у ҳали биз кутган ўйинни кўрсата олмаяпти.

Куни кеча [Португалияга қарши баҳсда] ўйин сценарийси майдонда уни ҳимояда ҳам тер тўкишга мажбур қилди. Ламин юқори даражасини намойиш эта олди ва энди ундан ҳужумкор ҳаракатларда ҳам ўз кучиини кўрсатишини кутяпмиз», — дея де ла Фуэнте сўзларидан иқтибос келтирди Cadena Ser.

Асосий воқеаларни кузатиб боринг!
Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг