ЖЧ-2026: Испания — мусобақанинг энг кучли ҳимоясига эга жамоа
ЖЧ-2026: Испания — мусобақанинг энг кучли ҳимоясига эга жамоа
Испания терма жамоасининг муваффақияти тасодиф эмас. Статистика шундан далолат берадики, улар бу йилги жаҳон чемпионатида рақибларига энг кам хавфли вазиятлар яратиш имконини беряпти.

Графикда кўриниб турибдики, испанлар ҳар бир ўйинда ўтказиб юбориладиган кутилган голлар (xG) бўйича энг паст кўрсаткичга (0.3) эга. Бу дегани:
Рақиблар Испания дарвозаси олдида деярли вазият ярата олмаяпти.
Испания ўз жарима майдонида тўпга тегиниш ҳолатларини энг кам даражада ушлаб туряпти.
Тўпни назорат қилиш ва тартибли ҳимояланиш — уларнинг асосий қуроли.
Испания нафақат ҳужумкор, балки мудофаада ҳам турнирнинг энг интизомли жамоаси бўлиб турибди.