Руди Гарсия: «Бундай муҳим ўйинларда ҳаммасини майда тафсилотлар ҳал қилади»
Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Гарсия 2026 йилги жаҳон чемпионатидан чиқиб кетганидан сўнг жамоасининг ўйинига баҳо берди.
«Биз ҳисобни тенглаштирганимиздан кейин рақиб бир лаҳза бўлса-да, ўзига бўлган ишончини йўқотди. Бундай муҳим ўйинларда ҳаммасини майда тафсилотлар ҳал қилади.
Ўйин давомида хатоларга йўл қўйган бўлиши мумкин бўлган барча футболчиларимизни қўллаб-қувватлаймиз. Бундай кучли рақибга қарши ҳеч нарсани совға қилиб бўлмайди, хато қилиш ҳам мумкин эмас.
Афсуски, айнан шу хатолар туфайли турнир билан хайрлашдик. Бу, айниқса, ёш футболчилар учун катта сабоқ бўлиши керак. Улар иштиёқ ва ғайратга тўла, аммо майдонда совуққонликни сақлаб, ҳар бир ҳаракатини пухта ўйлаб амалга ошириши ҳам жуда муҳим.
Мен футболчиларим билан фахрланаман. Биз Бельгия ушбу жаҳон чемпионатида буюк жамоалардан бири эканини исботладик. Бугун ҳаммаси якунланди ва энди буни қабул қилишимиз керак», — деди Гарсия RMC Sport нашрига.