Ўртоқлик ўйини. «Динамо» Беларус клубини йирик ҳисобда мағлуб этди
Фото: Динамо ПФК
Мавсумнинг иккинчи қисмига Беларусда тайёргарлик кўраётган «Динамо» жамоаси бугун иккинчи ўртоқлик баҳсида майдонга тушди.
Беларус Олий лигаси вакили «Молодечно»га қарши ўтган учрашувда Вадим Абрамов шогирдлари рақибдан устунлик қилишди ва 1-бўлимнинг ўзидаёқ ўйин тақдирини ҳал қилишди. Анваржон Ҳожимирзаев ҳисобни очган бўлса, жамоамизнинг янги ҳужумчиси Улуғбек Ҳошимов дублга эришди – 3:0. Вакилларимиз йиғиндаги сўнгги ўйинни 25 июл куни «Витебск»га қарши ўйнайди.
Ўртоқлик ўйини. 23 июл. Минск
«Молодечно» - «Динамо» - 0:3
Голлар: Анваржон Ҳожимирзаев 15, Улуғбек Ҳошимов 25, 35.
Баҳром Бобонов
Редактор