Ўртоқлик ўйини. «Динамо» 10 киши қолиб «Сурхон»ни мағлуб этди
Ўртоқлик ўйини. «Динамо» 10 киши қолиб «Сурхон»ни мағлуб этди
ФИФА кунлари сабабли Суперлигада юзага келган танаффусдан фойдаланган ҳолда «Динамо» жамоаси Тошкентда «Сурхон» клубига қарши майдонга тушди.
Пойтахтда ўтган ўртоқлик баҳсида терма жамоалар сафига йўл олган клубимиз аъзолари – Эдем Неманов, Азизбек Амонов, Михаил Штефан, Ойбек Ўрмонжонов ва Фирдавс Абдураҳмонов қатнашa олмади.
Қизиқарли кечган учрашувнинг 1-бўлимида ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимни ҳужумкор бошлаган Самарқанд жамоаси ҳисобни очди. Яккама-якка вазиятга чиқиб борган Амаду Думбуя гол муаллифи бўлди – 1:0.
75-дақиқада эса захирадан майдонга тушган Тигран Аванесян иккинчи бор огоҳлантирилиб, майдондан четлатилди. Кўп ўтмай Анвар Ғофуров шогирдлари ҳисобни тенглаштиришди – 1:1.
Шу куни мураббийлар штаби иккинчи бўлимда бир қатор ёш футболчиларга ҳам имконият беришди ва улар ишончни оқлашди. Ҳожимирзаев ўрнига захирадан майдонга тушган «Динамо» U21 жамоаси ҳужумчиси Раҳматулло Иззатуллаев 89-дақиқада гол уриб, майдонда 10 киши қолган «Динамо»га «Сурхон» устидан ғалаба келтирди – 2:1.
Вадим Абрамов шогирдлари Тошкентдаги йиғинни 30 сентябр куни «Олимпик MobiUz» жамоасига қарши назорат ўйини билан якунлаб, Самарқандга қайтишади.
Ўртоқлик ўйини. Тошкент
28 сентябр (душанба)
«Динамо» - «Сурхон» - 2:1
Голлар: Амаду Думбуя 50', Раҳматулло Иззатиллаев 89' – Фарҳодбек Солиҳжонов 76'.
«Динамо»: Сарвар Каримов, Салим Мустафоев, Жалолиддин Жумабоев, Улуғбек Абдуллаев, Артём Радаев, Акбар Худойбердиев, Ҳарис Хайдерович, Нурулло Тўхтасинов, Амаду Думбуя, Абдуғафур Ҳайдаров, Анваржон Ҳожимирзаев.
Захирадан майдонга тушганлар: Марко Станоевич, Фозилбек Зокиров, Жаҳонгир Абдусаломов, Беҳрузбек Облоқулов, Тигран Аванесян, Расул Йўлдошев, Эдем Сейтвелиев, Раҳматулло Иззатуллаев, Давлат Қўлдошев.
Четлатиш: Тигран Аванесян 75', (“D”).