locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Роналду Жезуш билан можаро сабаб Португалия машғулотларини тарк этди

Бош мураббий ўртада низо йўқлигини айтганига қарамай, ҳужумчи жамоа машғулотларида қатнашмай қўйди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Роналду Жезуш билан можаро сабаб Португалия машғулотларини тарк этди
photo: gettyimages
УЭФА Миллатлар лигаси. А лига
01.10.2026, Як.
Дания
2
Португалия
4

Роналду Жезуш билан можаро сабаб Португалия машғулотларини тарк этди

Бош мураббий ўртада низо йўқлигини айтганига қарамай, ҳужумчи жамоа машғулотларида қатнашмай қўйди.

Португалия ҳужумчиси Криштиану Роналду бош мураббий Жорже Жезуш матбуот анжуманида у билан ҳеч қандай низо йўқлигини айтганидан сўнг миллий жамоа машғулотини тарк этди. Бу ҳақда A Bola хабар бермоқда.

1 октябрь, пайшанба куни Португалия Миллатлар лигасининг 3-тури доирасида Данияга қарши баҳс олиб боради. Беллашув Копенгаген шаҳридаги «Parken» стадионида бўлиб ўтади.

Маълум қилинишича, Роналду стадионни тарк этиб, Португалия футбол федерациясининг икки нафар ходими ҳамроҳлигида микроавтобус томон йўл олган.

Португалия миллий жамоаси Миллатлар лигасида иккита ўйин ўтказди. Роналду Уэльсга (1:0) қарши ўйинда 67 дақиқа майдонда ҳаракат қилди, аммо самарали ҳаракат қайд этмади. Норвегияга (2:1) билан баҳсда эса футболчи майдонга тушмади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг