locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Рома» Довбикни «Милан» ҳужумчисига алмаштирмоқчи

Ҳозирда томонлар ўртасида музокаралар бўлиб ўтмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Рома» Довбикни «Милан» ҳужумчисига алмаштирмоқчи
ФОТО: Getty Images
Италия А серияси
02.11.2025, Як.
Милан
1
Рома
0

«Рома» ва «Милан» қишки трансферлар вақтида футболчилар алмашинуви бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда La Repubblica нашри хабар берди.

Манбага кўра, гап украиналик ҳужумчи Артём Довбик ва мексикалик форвард Сантьяго Хименес ҳақида кетмоқда.

Қайд этилишича, «Милан» ҳужумчиси «Рома»нинг қисқа шорт-листидан ўрин олган, шу боис клублар ўзаро фойдали битим устида ишламоқда. Улар ўхшаш вариантни ёзда ҳам муҳокама қилишган, бироқ ўшанда келишув амалга ошмаган эди.

Маълумот учун, Хименес жорий мавсум А Серияда 9 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голга ассистентлик қилди. Довбик эса 8 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг