locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дибала номаълум муддатга сафдан чиқди

Аргентиналик ҳужумчи «Милан»га қарши ўйинда жароҳат олди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Дибала номаълум муддатга сафдан чиқди
ФОТО: Getty Images
Италия А серияси
02.11.2025, Як.
Милан
1
Рома
0

«Рома» ҳужумчиси Пауло Дибала Италия А Сериясининг 10-туридан ўрин олган «Милан»га қарши баҳсда (1:0) жароҳат олди. Аргентиналик футболчи пеналти тепиш жараёнида шикастланди. Бу ҳақда бош мураббий Жан Пьер Гасперини маълум қилди.

«Пеналтидаги энг ёмон ҳолат — Дибаланинг жароҳати. Энди унинг қанча муддатга сафдан чиққанини билмаймиз, аммо у халқаро танаффусгача майдонга туша олмайди», — деди Гасперини.

Эслатиб ўтамиз, «Милан» ушбу баҳсда Страхиня Павловичнинг 39-дақиқада урган ягона голи эвазига ғалаба қозонди. 82-дақиқада эса «Рома» пеналти ишлади, бироқ Дибаланинг зарбасини Менян қайтариб қолди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг