А Серия. «Милан» ўз майдонида «Рома»ни мағлуб этиб, 3-ўринга кўтарилди
Италия А Сериясининг 10-туридан ўрин олган марказий баҳсда «Милан» ўз майдонида «Рома»ни қабул қилди ва минимал ҳисобда ғалаба қозонди.
Учрашувдаги ягона гол 39-дақиқада Страхиня Павлович томонидан киритилди.
Шу тариқа, «Милан» ушбу ғалабадан сўнг ўз очколари ҳисобини 21 тага етказиб, онлайн турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди. «Рома» эса худди шунча очко билан 4-ўринни эгаллаб турибди.
А Серия. 10-тур
«Милан» — «Рома» 1:0
Гол: Павлович (39).
Милан — Менян, Павлович, Габбия, Де Винтер, Салемакерс (Атекаме, 87), Бартесаги, Риччи, Модрич, Фофана, Нкунку (Лофтус-Чик, 84), Леау (Томори, 90+3).
Рома — Свилар, Манчини, Ндика, Эрмосо (Симикас, 84), Челик (Довбик, 77), Ал Айнауи (Пеллегрини, 52), Коне, Уэсли, Кристанте, Дибала (Балданзи, 84), Соуле (Бейли, 51).