Родри: «Жисмоний ҳолатимни тиклашим керак. Ҳали 100 фоиз тайёр эмасман»
Футболчи "Атлетик" билан баҳсда дебютини ўтказди.
ФОТО: Getty images
Испания Ла Лигаси
27.08.2026, Як.
Барселона
2
Атлетик Билбао
0
«Барселона» ярим ҳимоячиси Родри дебют учрашувидан сўнг ОАВ вакилларига фикрларини билдирди.
30 ёшли ярим ҳимоячи Ла Лига доирасида «Атлетик» Бильбаога қарши учрашувнинг 63-дақиқасида Рафинья Диаш ўрнига майдонга тушди.
«Дебютим ва ғалабадан жуда хурсандман. Энди олти очкодан олти очко жамғариб бўлдик. Ритмга кириш ва мослашиш муҳим. Биринчи ўйин менда жуда ижобий таассурот қолдирди. Формага кириш учун майдонда вақт олиш мен учун муҳим эди.
Бу ёз жуда узоқ ва воқеаларга бой бўлди. Ҳали 100 фоиз тайёр эмасман, жисмоний ҳолатимни тиклашим керак, аммо барчаси қандай кечаётганидан мамнунман», — дея Родри сўзларини Barca Universal келтирди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист