locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Флик: «Менга жамоавий ўйинимиз ёқди»

"Барселона" қолдирилган беллашувда ғалаба қозонди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Флик: «Менга жамоавий ўйинимиз ёқди»
ФОТО: Getty images
Испания Ла Лигаси
27.08.2026, Як.
Барселона
2
Атлетик Билбао
0

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик «Атлетик»га қарши 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган учрашувида жамоасининг намойиш этган ўйини ҳақида фикр билдирди.

«Ҳар доим ўз дарвозангдан гол ўтказиб юбормасдан ўйнаш муҳим, аммо гол уриш ҳам ундан кам аҳамиятга эга эмас. Бугун бизда кўплаб имкониятлар бўлди, жамоадан мамнунман. Тўпни яхшироқ назорат қилишни ўрганишимиз керак.

Мен алоҳида футболчилар ҳақида гапиришни ёқтирмайман. Менга жамоавий ўйинимиз ёқди. Ҳисоб янада йирикроқ бўлиши мумкин эди, аммо бизга кучли рақиб қарши турди. Умуман олганда, ўйинни тўлиқ назорат қилдик ва ажойиб кўринишда бўлдик. Учрашув охирида чарчоқ сезилди, аммо бу табиий ҳол», — дея Фликнинг сўзларини BarcaTimes келтирди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг