Раул Асенсио ПСЖ таклифига рад жавобини берди
Футбол
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images
Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Раул Асенсио ПСЖ таклифига рад жавобини берди. Бу ҳақда журналист Мигел Анхел Диас хабар бермоқда.
Манбага кўра, испаниялик футболчи “Милан”, “Челси” ва “Порту”дан тушган таклифларга ҳам эътибор қаратмаган. Унинг учун устувор мақсад Мадрид клуби билан келишувни узайтириш бўлиб қолмоқда.
Ўз навбатида “Қироллик клуби” ҳам Раулни истиқболли футболчилар қаторида қадрламоқда ва унга 2031-йилгача мўлжалланган шартнома тайёрламоқда.
Маълумот учун, Раул Асенсио жорий мавсум барча турнирларда 53 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 40 миллион евро баҳоланмоқда.