locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Рафинья: «Қийин бўлди, лекин вазифамизни яхши бажардик»

Бразилиялик футболчи учрашувда дублга эришди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Рафинья: «Қийин бўлди, лекин вазифамизни яхши бажардик»
ФОТО: Getty images
Испания Ла Лигаси
23.08.2026, Як.
Элче
0
Барселона
5

«Барселона» вингери Рафинья Ла Лиганинг 2-туридан ўрин олган «Элче»га қарши учрашувидан (5:0) сўнг журналистларга ўз фикрларини билдирди.

Бу беллашувда бразилиялик вингер 14-дақиқада пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. 67-дақиқада эса яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, дубль қайд этди.

«Ўйин осон ёки қийин кечиши ўзимизга боғлиқ. Агар биз максимал даражамизда ўйнасак, катта эҳтимол билан ғалаба бизники бўлади. Бугун жуда қийин бўлди, аммо ўз вазифамизни яхши бажардик», — деди Рафинья.

«Кўк-анорранглилар» Испания чемпионатидаги навбатдаги учрашувини 27 август, пайшанба куни ўтказади. «Барселона» ўз майдонида Бильбаонинг «Атлетик» клубига қарши баҳс олиб боради.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг