locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Флик: «Жамоамизнинг қандай футбол ўйнаётгани менга ёқмоқда»

«Барселона» сафарда йирик ҳисобда ғалаба қозонди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Флик: «Жамоамизнинг қандай футбол ўйнаётгани менга ёқмоқда»
ФОТО: Getty images
Испания Ла Лигаси
23.08.2026, Як.
Элче
0
Барселона
5

«Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик Ла Лиганинг биринчи турида «Эльче»га қарши ўтказилган учрашувда (5:0) жамоасининг ҳаракатларига баҳо берди.

«Ўйинни кўпроқ назорат қилишимизни истагандим, аммо «Эльче» ҳам бу борада яхши ҳаракат қилди. Иккинчи бўлимда тўпга кўпроқ эгалик қилишимиз керак эди. Биз бешта гол урдик ва бирорта ҳам тўп ўтказиб юбормадик. Жамоамизнинг қандай футбол ўйнаётгани менга ёқмоқда.

Машғулотларда кўплаб ижобий жиҳатларни кўряпман — мен айнан шуни хоҳлайман. Аммо ривожланишда давом этишимиз керак. Биз ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам бир бутун жамоа сифатида ҳаракат қилишимиз лозим», — деди Флик матбуот анжуманида.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг