locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Рафаэл Баласанян «Динамо» U21 жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди

«Динамо» ПФК раҳбарияти 2026 йилги мавсумда маҳаллий ёш ўйинчиларни тарбиялаш ва уларни асосий жамоага тайёрлаш масаласига ҳам эътиборни янада оширмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Рафаэл Баласанян «Динамо» U21 жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди
photo: Dinamo fk

Рафаэл Баласанян – «Динамо» U21 жамоаси бош мураббийи

«Динамо» ПФК раҳбарияти 2026 йилги мавсумда маҳаллий ёш ўйинчиларни тарбиялаш ва уларни асосий жамоага тайёрлаш масаласига ҳам эътиборни янада оширмоқда.

Айни мақсадда самарқандлик маҳаллий мутахассис, «Динамо» жамоасининг собиқ ҳимоячиси Рафаэл Баласанян «Динамо» U21 жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. 2025 йилда «Динамо»нинг U19 жамоасини муваффақиятли бошқарган мутахассис 2026 йилдан жамоамиз ўринбосарларини янги мавсумга тайёрлайди. Баласанян ўтган йиллар давомида ҳам «Динамо» клуби мураббийлар штабида фаолият юритган, шунингдек, «Сурхон» ўринбосарлари жамоасини бошқарган эди.

Яна бир маҳаллий мутахассис, «Динамо» жамоасининг собиқ яримҳимоячиси Умид Абдураҳмонов U21 жамоаси ёрдамчи мураббийи сифатидаги фаолиятини давом эттиради. У ўтган йилларда ҳам Андрей Пятницкийга ассистент сифатида ишлаган эди.

Ҳар икки мутахассисга янги мавсумда омад ва зафарлар тилаб қоламиз! Ишонамизки, «Динамо» U21 жамоаси асосий жамоага янги иқтидорларни кашф этишда давом этади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг