locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«ПСЖ» Кавингани ўз сафига қўшиб олмоқчи

Франциялик футболчининг «Реал» билан тузган амалдаги шартномаси 2029 йилда якунга етади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«ПСЖ» Мадриднинг «Реал» клуби яримҳимоячиси Эдуарду Кавингага қизиқиш билдирмоқда. Агар манфаатли таклиф тушса, «қаймоқранглилар» 23 ёшли футболчини сотиш вариантини жиддий кўриб чиқишга тайёр. Бу ҳақда AS хабар бермоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, «Қироллик клуби» 2021 йилдан буён жамоада тўп суриб келаётган франциялик ярим ҳимоячининг келажагига шубҳа билан қарамоқда.

Жорий мавсумда Кавинга барча турнирларда 42 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, унинг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг