«ПСЖ» Федерико Вальверденинг ўз сафига қўшиб олмоқчи
Франциянинг «ПСЖ» клуби Мадриднинг «Реал» жамоаси яримҳимоячиси Федерико Вальвердега қизиқиш билдирмоқда.
El Chiringuito хабарига кўра, парижликлар аллақачон уругвайлик футболчининг яқинлари билан алоқага чиққан. Бироқ, бу ҳозирча Вальверденинг Мадридни тарк этиш ниятида эканлигини ёки клуб унга янги жамоа излашни айтганини англатмайди.
Аввалроқ, ўтган ҳафтадаги машғулотлар пайтида кийиниш хонасида Вальверде ва бошқа бир яримҳимоячи Аурельян Тчуамени ўртасида муштлашув юзага келгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Тўқнашув натижасида уругвайлик футболчи йиқилиб, столга урилган ва бош қисмида жароҳат олган. Мазкур интизомий қоидабузарлик учун клуб ҳар икки футболчини 500 минг евро миқдорида жаримага тортган.
Маълумот учун, ушбу мавсумда Вальверде барча турнирлар доирасида 48 та учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол ва 13 та самарали узатмага муаллифлик қилди. Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 120 миллион евро деб баҳоламоқда.