locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Превью. «Нефтчи» - ОКМК

Беллашув соат 18:15 да старт олади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Превью. «Нефтчи» - ОКМК
Фото: UzPFL

Суперлигaнинг 25-тур беллашувида "Нефтчи" турнир жадвалида 40 очко билан олтинчи ўринни эгаллаб келаётган ОКМК клубини қабул қилади.

Ўзаро ўйинлар статистикасига эътибор қаратамиз. "Нефтчи" жамоаси ОКМК клуби билан миллий чемпионатимиз доирасида жами 31 марта тўқнашган бўлиб, мазкур беллашувларнинг 14 тасида "Нефтчи" устунлик қилган. 9 та ўйинда жамоалар мурувват кўчасини танлашган ва 8 та учрашувда ОКМК ғолиб бўлган. Умумий тўплар нисбати — 53:41, фарғоналиклар фойдасига.

Ўзаро ўйинларда "Нефтчи"нинг энг йирик ғалабаси 4:0 ҳисобида қайд этилган бўлса, ОКМКда бу кўрсаткич 3:0 ҳисобида қайд этилган.

Фарғонада бўлиб ўтган сўнгги 5 учрашув натижалари қуйидагича:

26.05.2024. "Нефтчи" – ОКМК 1:0

31.03.2023. "Нефтчи" – ОКМК 2:2

02.11.2022. "Нефтчи" – ОКМК 1:3

31.10.2018. "Нефтчи" – ОКМК 1:1

05.04.2018. "Нефтчи" – ОКМК 1:3

Эслатиб ўтамиз, Суперлигaнинг 25-тур доирасида кечадиган "Нефтчи" – ОКМК" учрашувини Достон Раҳмонов бош ҳакам сифатида бошқариб боради. Беллашув соат 18:15 да старт олади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг