locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Превью: «Машъал» — «Хоразм»

Ғузорда бўлиб ўтадиган «Машъал» — «Хоразм» учрашувини Рустам Лутфуллин бошқариб боради.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Превью: «Машъал» — «Хоразм»
Фото: Машъал ПФК

Суперлиганинг 25-турида Муборакнинг «Машъал» жамоаси Урганчнинг «Хоразм» жамоасига қарши майдонга тушади.

Учрашув расмийлари
Ғузорда бўлиб ўтадиган «Машъал» — «Хоразм» учрашувини Рустам Лутфуллин бошқариб боради. Унга қанотларда Санжар Шоюсупов ва Акмал Ғиёсов ёрдам беради. Захира ҳаками — Ферузбек Хидоятов. Ҳакамларни Зокир Қодиров назорат қилади. Учрашув комиссари — Феруз Ғаниев.

Ўзаро ўйинлар
«Машъал» ва «Хоразм» шу кунгача чемпионат баҳсларида 26 марта тўқнаш келган. Ғалабалар бўйича «Машъал» 13та, «Хоразм» эса 5та ютуққа эришган. 8 та ўйин дуранг билан якунланган. Муборакликлар рақиб дарвозасини 38 бор ишғол қилган бўлсалар, урганчликлар эса 27 гол урган.

«Машъал»нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси — 4:0. «Хоразм»нинг ҳам энг йирик ғалабаси шу ҳисоб — 4:0.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг