locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Превью. «Динамо» - «Андижон»

“Динамо” - “Андижон” учрашуви эртага соат 16:00 да бошланади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Превью. «Динамо» - «Андижон»
Фото: Андижон ПФК

Эртага Суперлиганинг 21-туридан қолдирилган “Динамо” ҳамда “Андижон” учрашуви бўлиб ўтади.

Бу жамоаларнинг ўзаро статистикаси шуни кўрсатмоқдаки, жамоалар 45 маротаба тўқнашишган. Шундан 19 тасида “Динамо”, 16 та учрашувда эса “Андижон”нинг қўли баланд келган. Яна 10 та учрашувда дуранг натижаси қайд этилган. Тўплар нисбати 67\59 самарқандликлар фойдасига.

Биринчи даврада Андижондаги беллашувда “Динамо” 1:2 ҳисобида ғалаба қозонган. Қолаверса, жамоалар бу йил Кубок доирасида ҳам Андижонда беллашишган ва унда 1:1 натижаси кузатилган. Навбатдаги тўқнашув бу йил ҳисобидан учинчи беллашувга айланади.

Ўтган йили Самарқанддаги ўйинда кучлар тенг келган - 1:1. Ундан олдинги сафар ўйини 2019-йилга тўғри келади ва унда “Андижон” 0:1 ҳисобида ғалаба қозонган. “Бургутлар” Самарқанддаги ўйинларнинг 6 тасида дуранг ва 2 тасида ғалаба қозонган.

Умид қиламизки, навбатдаги учрашувда ҳам жамоамиз мухлисларини хурсанд қилади ва бўлажак ўйинда жамоамизга омад тилаймиз.

Эслатиб ўтамиз, “Динамо” - “Андижон” учрашуви эртага соат 16:00 да бошланади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг