Почеттино: «Бу фаолиятимдаги энг қийин қарорлардан бири бўлди»
Маурисио Почеттино "Манчестер Юнайтед" билан қандай келишувга эришгани ҳақида гапирди.
Аргентиналик мутахассис АҚШ терма жамоаси бош мураббийи сифатида Гаитига қарши бўлажак иккита ўйинда жамоани бошқаради. Шундан сўнг у Англия клубидаги вазифасини бажаришга киришади.
"Бу фаолиятимдаги энг қийин қарорлардан бири бўлди. Уни қабул қилиш ҳақиқатан ҳам осон кечмади, шу билан бирга, бу қадамдан ҳаяжондамиз.
Ҳаммаси жуда тез содир бўлди. Илк алоқалар якшанба куни тушдан кейин бошланди. Кеча барча масалалар ойдинлашгач, бу ҳақда футболчилар ва ходимларга хабар бердим.
Умид қиламанки, "МЮ"да ҳам бу ерда, АҚШ терма жамоасида бўлгани каби таъсир кўрсата оламиз ва ўзаро шундай муносабатларни шакллантирамиз", – дея Почеттинонинг сўзларини келтиради Centregoals.
22 ноябрь куни "қизил иблислар" янги бош мураббий қўл остидаги илк учрашувини ўтказади. Манчестерликлар сафарда "Ливерпуль" билан баҳс олиб боришади.