locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Педро Порро: «Мбаппе – дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири»

Порро Франциянинг асосий етакчиси ҳақида фикр билдирди.
Педро Порро: «Мбаппе – дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири»
ФОТО: Getty images
Жаҳон чемпионати
14.07.2026, 15.00
Франция
-
Испания
-

Испания терма жамоаси ҳимоячиси Педро Порро 2026 йилги жаҳон чемпионати ярим финалида Францияга қарши кечадиган баҳс олдидан рақибнинг ҳужум чизиғи, хусусан Килиан Мбаппе ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Менинг фикримча, Мбаппе дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири. У ҳар қандай учрашув тақдирини ҳал қила олади. Бу жаҳон чемпионатида ҳам у жуда яхши ўйин кўрсатмоқда. Умид қиламанки, сешанба куни уни тўхтата оламиз.

Балким, Франция ушбу мундиалдаги энг кучли ҳужум чизиқларидан бирига эгадир. Биз бутун учрашув давомида 200 фоизлик эътибор билан ҳаракат қилишимиз керак. Чунки бундай футболчилар иштирокида майда жиҳатлар ҳам ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Биз сешанба кунги ўйинга ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўрамиз. Аввал ҳам айтганимдек, бу ажойиб баҳс бўлади», — деди Порро Mundo Deportivo нашрига.

Асосий воқеаларни кузатиб боринг!
Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг