locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Пахтакор» – «Сурхон» учрашувидаги баҳсли вазият бўйича изоҳ берилди

Ўйин 1:0 ҳисобида "шерлар"нинг ғалабаси билан якунланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Пахтакор» – «Сурхон» учрашувидаги баҳсли вазият бўйича изоҳ берилди
Фото: UzFHM

Ўзбекистон Суперлигаси 23-туридан ўрин олган “Пахтакор” 1:0 “Сурхон” баҳсининг 21-дақиқасида ВАР орқали эҳтимолий пеналти юзага келган вазият текширилди.

Мазкур эпизодда “Сурхон” жамоаси футболчисига нисбатан жарима майдони ичида ишлатилган қўполлик шунингдек, ундан аввал юзага келган офсайд ҳолати батафсил таҳлил қилинди.

Бош ҳакам ВАР хонасидан олинган кўрсатмаларни инобатга олиб қарор қабул қилди ва контакт юзага келишидан аввал “Сурхон” жамоаси футболчиси офсайд ҳолатида бўлгани қайд этилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг