Ҳожиаҳмад Ҳусанов – «Динамо» футболчиси
Ҳусанов «Динамо» билан 1,5 йиллик шартнома имзолади.
Фото: Динамо ПФК
Суперлигада трансфер ойнасининг сўнгги кунида «Динамо» жамоаси яна икки нафар ёш ўйинчини таркибига қўшиб олди.
Наманган футболи тарбияланувчиси, сўнгги мавсумларда «Одил-Жуниор» сафида муваффақиятли фаолият юритган Ҳожиаҳмад Ҳусанов «Динамо» билан 1,5 йиллик шартнома имзолади. Яримҳимоячи майдон марказидаги фаоллиги билан ажралиб туради. 19 ёшли яримҳимоячи «Олимпик» сафида Эдем Неманов, Беҳруз Каримов сингари футболчилар билан тўп суриб, бирга танилганди.
«Ишонамизки, Ҳожиаҳмад Ҳусанов «Динамо»даги ўйинлари орқали мухлислар ишончини оқлаб, жамоамиз ғалабаларига муносиб ҳисса қўшади», - дейилади клуб хабарида.
Розикжон Султонмуродов
Журналист