«Қўқон-1912» илк трансферини эълон қилди
Ғуломов қўқонликлар билан бир йиллик шартнома имзолади.
Фото: Нефтчи ПФК
Ўз олдига катта мақсадларни қўйган «Қўқон-1912» жамоаси янги мавсум олдидан илк трансферини амалга оширди.
Сўнгги уч мавсумни «Нефтчи»да ўтказган, ўтган мавсум Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган тажрибали ярим ҳимоячи ҒуломҲайдар Ғуломов қўқонликлар билан бир йиллик шартнома имзолади.
ҒуломҲайдар Ғуломов «Нефтчи» жамоасидан ташқари «Локомотив», ОКМК, «Шўртан», «Машъал», «Қизилқум» ва «Бунёдкор» каби жамоаларда тўп сурган.
«Маҳоратли ярим ҳимоячига янги мавсумда омад тилаб қоламиз ва жамоамиз билан юқори натижаларни эришишини тилаб қоламиз», — дейилади клуб хабарида.
Розикжон Султонмуродов
Журналист